Janubiy Usturt milliy tabiat bog'i

Introducing

Устюрт Ғарбда-Мангишлак ва қора-Боғаз кўрфазида Орол денгизи ва Шарқда Амударё делтаси ўртасида жойлашган плато.

Жанубий Устюрт МТБ умумий майдони 1 447 143 гектар бўлиб, қўриқхона зонаси 934 584 гектар, рекреация зонаси 69 515 гектар, хўжалик мақсадидаги зонаси
443 044 гектарни ташкил этади.

Табиий шароити: Шоржа ва Шахпахта ҳавзаларини боғлайдиган платонинг Жанубий-Шаркий қисмида Ассаке-аудан ва Сариқамиш ҳавзалари жойлашган. Бу ерда жарликлар, қирғоқ чинклари мавжуд. Чинкларнинг баландлиги 250-300 м.гача Устюрт платосида лойли текис жойлар, кенг қуруқ чукурликлар, қадимий ва ҳозирги вақтдаги сув оқимларининг қуруқ каналлари кенг тарқалган. Устюрт ҳудуди кескин континентал иқлим ҳусусиятига эга бўлиб, қиши қуруқ совуқ, ёзи эса иссиқ ва қуруқ. Сабаби
у шимолда жойлашган булиб, табиий тусикларнинг йуклиги туфайли Арктика ва Сибир совуқ хаво массаларининг бемалол кириб келишидир. Устюрт чўли гипс, шўр ва қумли массивлардан иборат бўлиб жигарранг ерлар, кулранг-жигарранг чўл тупроклари
ва гипсонли ювилган тупроклар, тақирлар ва тузли ботқоқликлардан иборат. Табиат боғи Сариқамиш кўли, Қуруқ кўл, Ассаке-Аудан, Қоплонқир ва Қулонтақир ҳудудларини ўз ичига олади.

Флораси: соҳа мутахассислари томонидан “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ҳудудида 34 та ўсимлик тури  аниқланган.

Фаунаси: Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ҳудудида умуртқали хайвонларнинг 131 тури учраши, шундан, Сутэмизувчиларнинг 20 тури, Қушларнинг 86 тури, Судралиб юрувчиларнинг 9 тури, Сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг
1 тури ва  Балиқларнинг 15 тури аниқланган.

Шунингдек, ноёб ёввойи ҳайвонларнинг 36 тури Ўзбекистон Республикаси “Қизил китобга”га киритилган.

Экотуризм масканлари:

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи Республикамизнинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган булиб, Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари билан чегарадош хисобланади. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида жойлашган. "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи Сариқамиш кўли ҳудудини ўз ичига олади.

- Нукус шаҳридан – Қўнғирот туманига масофа – 110 км;

- Қўнғирот тумани – Қириққиз (Ақшолақ) посёлкасига масофа – 70 км; 

- Қириққиз (Ақшолақ) посёлкаси – Барсакелмес шўр кўлига масофа – 30 км;

- Барсакелмес шўр кўлидан – Жанубий Устюрт миллий табиат боғига (Сариқамиш кўли) масофа -  80 км;

Табиат боғи атрофига яқин меҳмонхона мавжуд эмас. Энг яқин аҳоли яшайдиган пункт ”Елабад” ва “Қириққиз” қишлоқ ҳудудидан ва 120 км оралиқ масофадада жойлашган.

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

No places

Latest news View more